Кириш Регистрация
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона 0-1 Фиорентина
04/04 21:30 Бетис 0-0 Эспаньол
04/04 23:45 Лацио 1-1 Парма
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Гандболчиларимиз Италиядаги жаҳон кубогида олтин медалларни қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тавқимига кирувчи 46-халқаро «Interamnia» жаҳон кубоги мусобақаси якунланди.

Турли ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мусобақада жаҳоннинг 34 та мамлакатидан 123 та жамоа иштирок этди. Унда юртимиз шарафини 2000 йилларда туғилган спортчилардан ташкил топган РОЗК (Ўзбекистон U-18 терма жамоаси) жамоаси ҳимоя қилди. Ҳамюртларимиз иштирок этган ёш тоифасида 14та жамоа қатнашди.

Мураббийлар Улуғбек Икромов ва Зафар Азимов бошчилигидаги ёшларимиз гуруҳ босқичида «Ланестер» (Франция), «Грунвальд» (Польша), «Вирум Соргенфри» (Дания), «Моунтада» (Марокаш), «Козанис» (Греция) каби жамоаларга қарши кураш олиб боришди. Вакилларимиз илк ўйинда Франциянинг «Ланестер» жамоасини 18:8 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи ўйинда «Грунвальд» устидан 23:16 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учинчи баҳсда эса «Козанис» 26:8 ҳисобида таслим этилди. «Моунтада»дан 21:14 ҳисобида устун келишди. Кейинчалик «Вирум Соргенфри»га қарши баҳсда 15:13 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Гандболчиларимизга мусобақа ярим финалида яна ўша «Вирум Соргенфри» клуби рақиб бўлди ва ёшларимиз бу сафар ҳам рақибни таслим этишни уддалашди. Ҳисоб 15:8. Ҳал қилувчи баҳсни ҳамюртларимиз Швейцариянинг «Шеноис Женева» жамоасига қарши ўтказишди ва 18:9 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа ҳамюртларимиз мусобақа давомида ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон гандбол федерациясини, ғолиб спортчиларимиз ва мураббийларни табриклайди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:25, 12.07.2018.
Ўқилди: 2562 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик