АГМК - "Пахтакор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди:
- Бугунги мағлубиятда асосий айбни ўз зиммамга оламан. Йигитлар қўлдан келганча майдонда ҳаракат қилишди. Бугун АГМК анча шиддатли ўйнади.
Бироқ якунда омад рақибга кулиб боқди. Охирги 2 та ўйинда 1 очко қўлга кирита олдик, холос.
Лекин бугун олдинги ўйиндан кўра ҳужумкорроқ ўйнадик. Агар шу темпни сақлаб қола олсак, кейинги учрашувларда албатта мақсадимизга эришамиз ва йўқотилган очколар ўрнини тўлдирамиз, - деди тажрибали мураббий.