Кириш Регистрация

«Локомотив» – «Навбаҳор». Учрашувлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Суперлигасининг қолдирилган 14-тури доирасидан ўрин олган марказий ва қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув  “Локомотив” ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” клубини қабул қилади.  Ушбу учрашувни тажрибали рефери – Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Ўйин соат 19:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 27та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 14тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган. 8та беллашувда эса наманганликларнинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 47 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Дарвозамиздан эса 38 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 5:0 ҳисобида тугаган бўлиб, ушбу баҳс 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида ўтказилганди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 14:14, 13.07.2018.
Ўқилди: 2737 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик