Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

ЖЧ-2018. Бельгия Англияни мағлуб этди ва бронза медаллар соҳиби бўлди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 мусобақасида 3-ўрин учун учрашув ниҳоясига етди. Учрашувда Бельгия терма жамоаси Англия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медаль соҳиби бўлди.

Учрашув дебютидаёқ бельгияликлар ҳисобни очишди. Лукаку майдон марказида тўпни қабул қилиб, ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Шодлига узатма берди. Носирнинг пасидан кейин ҳимоячиларни ортда қолдирган Тома Мёнье дарвозани ишғол қилди.

Бельгия голдан сўнг ҳам ҳужум қилишни тўхтатмади. 11-дақиқада яна бир хавфли ҳужум уюштирилди. Лукаку жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, чап қанотдан ичкарига кирган де Брёйнега пас берди. Тўп ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни эгаллаган Кевин зарба берди. Рекошет ҳолатида борган зарбани Пикфорд қийинчилик билан қайтариб қолди.

Инглизлар ҳам хавфли вазиятларга жавоб бериб турди. Бурчакдан етказилган узатмага Магуайр бош билан аниқ зарба берди. Куртуа тўпни эгаллаб олди. Кейинроқ Стерлингдан тўпни қабул қилиб олган Харри Кейнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

55-дақиқада Ангдия ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Дайер Рэшфорд билан "девор" ўйнаб олиб, жарима майдончасига кирди ҳамда яккама-якка вазиятда тўпни Куртуанинг устидан ошириб қўйди. Қаердандир етиб келган Арьдервейрелд чизиқ устида тўпни қайтариб қолди!

82-дақиқада Эден Азар ўйиндаги иккинчи, ЖЧдаги учинчи голини урди. "Челси" ярим ҳимоячиси де Брёйненинг узатмасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Шундан сўнг инглизлар тақдирга тан бергандек ўйнадилар.

Учрашувда бошқа гол киритилмади ва Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасини 3-ўрин билан тугатди.

ЖЧ-2018

3-ўрин учун ўйин

Бельгия – Англия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 4 Менье, 2:0 – 82 Азар.

Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, Тилеманс (Дембеле, 78), Витцель, Шодли (Вермален, 39), де Брюйне, Азар, Лукаку (Мертенс, 60).

Англия – Пикфорд, Жонс, Стоунз, Магуайр, Дайер, Триппьер, Роуз (Лингард, 46), Лофтус-Чик (Алли, 84), Делф, Кейн, Стерлинг (Рэшфорд, 46).

Огоҳлантиришлар: Стоунз (52), Магуайр (76), Витцель (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:57, 14.07.2018.
Ўқилди: 4937 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик