Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЖЧ-2018. Бугун — финал! (превью)

Баҳо:
+ | -1

Россиядаги жаҳон чемпионати ўзининг финиш чизиғига етиб келди. Бугун жаҳон чемпиони аниқланади. Москвадаги "Лужники" стадионида Франция ва Хорватия терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришади. Мазкур ўйинга қисқача превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

ЖЧ-2018. Финал
Франция – Хорватия
15 июль, 20:00, Москва, Лужники
Бош ҳакам: Нестор Питана (Аргентина)

Франция мусобақа олдидан чемпионликка даъвогар терма жамоалардан бири сифатида тилга олинган бўлса, Хорватия дастлабки ўйинларданоқ турнир кашфиёти бўлиши мумкинлиги сезилганди. Французлар финалда фаворит, аммо хорватлардан ҳар қандай натижа кутиш мумкин. Далич шогирдлари мусобақа давомида тажавузкор ўйин намойиш қилиб келаётган бўлишса, Дидье Дешам эса кўпроқ жипслашган жамоа сифатида кўпроқ прагматик ўйинга кўпроқ урғу бермоқда. Франция термаси 6та учрашувнинг 4тасида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади. Гризманн, Мбаппе ва Жиру каби ҳужум чизиғи вакиллари ҳам ҳимоявий ўйинда тўлиқ иштирок этишмоқда. Жамоа чиройли ўйинни бироз четга суриб, асосан натижа учун ўйнамоқда, десак хато бўлмайди. Французлар ўзларининг устун томонларидан максимал фойдаланишмоқда: қарши ҳужумларда Мбаппенинг тезлиги наф бермоқда, "стандарт"лар пайтида марказий ҳимоячилар рақиб жарима майдончасига етиб келмоқчи, майдон марказидаги кучли "мушт" (Канте, Погба ва Матюйди) ҳар қандай рақибнинг ҳужумини бўғиб қўймоқда.

Франция терма жамоасининг финалгача босиб ўтган йўли
"С" гуруҳида 1-ўрин: (Австралия – 2:1, Перу – 1:0, Дания – 0:0)
1/8 финал: Франция – Аргентина – 4:3
1/4 финал: Уругвай – Франция – 0:2
1/2 финал: Франция – Бельгия – 1:0

Хорватия терма жамоаси 10 кун ичида 3та 120 дақиқалик ўйинда иштирок этди ва финалгача етиб келди. Ярим финал баҳсидан олдин уларнинг чарчаб қолгани ҳақида гап-сўзлар бўлганди. Аммо Англияга қарши ўйин шуни кўрсатдики, Далич ўз шогирдларини мусобақага жисмоний жиҳатдан жуда яхши тайёрлаган. "Шахматранглилар"нинг ўйини Лука Модричга боғлиқ. Бежизга у терма жамоаси иштирокидаги 3та баҳсда энг яхши футболчи деб топилмади.

Хорватия финалда ғалаба қозонадиган бўлса, жаҳон футболи тарихида янги чемпион жамоа пайдо бўлади. Франция ғолиб чиқса, "учранглилар" икки карра жаҳон чемпионига айланишади.

Хорватия терма жамоасининг финалгача босиб ўтган йўли
"D" гуруҳида 1-ўрин: (Нигерия – 2:0, Аргентина – 3:0, Исландия – 2:1)
1/8 финал: Хорватия – Дания – 1:1 (пенальтилар бўйича - 3:2)
1/4 финал: Россия – Хорватия – 2:2 (пенальтилар бўйича - 3:4)
1/2 финал: Хорватия – Англия – 2:1 (асосий вақт - 1:1, қўшимча таймлар 1:0)
    
Қизиқарли фактлар

– Хорватия илк марта Мундиал финалига чиқди. Франция учун эса бу учинчи финал бўлади. Улар ЖЧ-1998да ғолиб чиққан бўлсалар, ЖЧ-2006да Италияга ютқазишган.

– Хорватия Франция билан 5 марта тўқнаш келиб, бирор марта ғалаба қозонмаган: 3та мағлубият, 2та дуранг. Уларнинг илк учрашуви ЖЧ-1998га тўғри келиб, французлар Лилиан Тюрамнинг дубли эвазига ғалаба қозонишган.

– Мундиаллар тарихида 3та финалда овертаймлар белгиланган. Улардан иккитаси пенальтилар сериясигача етиб борган (Ж-1994 ва ЖЧ-2006).

– Дидье Дешам ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган учинчи шахсга айланиши мумкин. Шу пайтгача бундай натижага Марио Загалло (Бразилия) ва Франц Беккенбауэр (Германия) эришган.

Таркиблар
Финалчиларда таркиб борасида деярли муаммолар йўқ. Фақат хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Перишич финал олдидан мустақил шуғулланди. Шунга қарамай, у бугун майдонга тушса керак.

Дидье Дешам ва Златко Далич ярим финалда майдонга туширган бошланғич таркибга ўзгартириш киритишмаса керак. Тахминий таркиблар қуйидагича:

Франция: Льорис – Павар, Варан, Умтити, Эрнандес – Канте, Погба, Матюйди – Мбаппе, Жиру, Гризманн.

Хорватия: Субашич – Врсалько, Ловрен, Вида, Стринич – Брозович – Ребич, Модрич, Ракитич, Перишич – Манжукич.

Фиклар:

Дидье Дешам (Франция терма жамоаси бош мураббийи):
— Финалда ўйнашнин ўзи катта ютуқ. Жаҳон чемпионатининг финалидан ортиқроқ чиройли нарса бўлмаса керак. Ҳал қилувчи баҳсга яхши тайёргарлик кўриш учун барча ишни қиламиз. Учта муҳим нарсани айтаман: хотиржамлик, концентрация ва ишонч.

Златко Далич (Хорватия терма жамоаси бош мураббийи):
— Бу ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин бўлади. Хорват халқи учун бу энг асосий ўйин. Агар мағлубиятга учрасак, буни муносиб тарзда уддалашни истаймиз. Агар Кубокни қўлга киритсак, бунинг учун биздан кўра кўпроқ фахрланадиган одамлар бўлмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:17, 15.07.2018.
Ўқилди: 5326 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.