ПСЖ дарвозабонни Жанлуижи Буффон парижликлар сафида дебют учрашувини ўтказди.
40 ёшли дарвозабон ўртоқлик ўйинида асосий таркибга киритилди.
Ўйининг 5-дақиқасида, Буффон футболчини жарима майдончаси ичида йиқитиб пенальти бўлишига сабабчи бўлди.
Рақиб жамоа пенальтидан унумли фойдаланди.
Иккинчи голни, Буффон 44-дақиқада ўтказиб юборди. Танаффусда дарвозабон алмаштирилди.
Маълумот учун, ПСЖ бу учрашувни 2:4 ҳисобида бой берди.