Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Деян Ловрен Францияга қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Францияга қараганда яхши ўйнадик. Улар футбол ўйнамади: имконият бўлишини кутди ва гол урди.
Францияликлар мусобақа давомида битта услубда ўйнади. Лекин, уларни услубларига ҳурмат билан қараш керак”, - дейди Ловрен.