Суперлиганинг 17-тури доирасида "Қўқон-1912" ва АГМК жамоалари ўртасида учрашув ниҳоясига етди.
Учрашувда майдон эгалари йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда қўқўонликлар иккита пенальти тепиш имкониятига эга бўлдилар. 27 ва 44-дақиқаларда Мурод Холмуҳамедо 11 метрли нуқтани аниқ бажарди.
Таъкидлаш жоиз, қўқонликлар ушбу мавсумдаги 14 голдан 7 тасини (тенг ярмини) пенальтидан урганлар.
Иккинчи бўлимда олмалиқликлар посбони Павел Матяшга аввалига сариқ карточка кўрсатилди. У ҳакамга кескин эътироз билдирганлиги учун иккичи сариқ ва қизил карточка билан жазоланди.
72-дақиқада Суҳроб Бердиев бурсак тўпидан сўнг боши билан гол урди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Суперлига, 17-тур.
“Қўқон-1912” – АГМК 3:0 (2:0)
Голлар: М. Холмуҳаммедов (27-пен, 44-пен), С. Бердиев 72
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Фирдавс Асадов, 41. Савелий Абрамов, 55. Дарко Гожкович, 78. Бехруз Садиллоев, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Муслим Қурбонов.
АГМК: 33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 11. Жасур Ҳасанов, 13. Лутфулла Тўраев, 15. Владимир Бубанья, 16. Милош Трифунович, 21. Ғулоҳайдар Ғуломов, 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 71. Жамшид Ҳасанов, 72. Алишер Саматов.
Захира: 99. Низомиддин Зиявуддинов, 6. Азамат Исроилов, 9. Зафар Полвонов, 14. Зохир Пиримов, 17. Камолиддин Мурзоев, 19. Владислав Касминин, 22. Абдумалик Абдуллаев, 36. Шахбоз Умаров, 70. Ойбек Қиличев.