Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Korea Open». Таэквондочиларимиздан кетма-кет учта медаль!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэквондо WTF бўйича «Korea Open» рейтинг мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда 55 мамлакатдан 1400 нафар спортчи иштирок этмоқда. Эътиборлиси, мусобақанинг бугунги куни спортчиларимиз учун муваффақиятли кечмоқда.

Баҳсларда -49кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Мадина Маннопова мусобақа давомида Қозоғистон (13:10), Жанубий Кореянинг икки вакилини (10:1, 11:4) ҳисобларида мағлуб этди. Ярим финалда эса вьетнамлик таэквондочига 8:11 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.

-48кг вазнли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсда эса Жаҳонгир Худойбердиев кетма-кет уч нафар мезбон спортчини (31:27, 21:1, 19-17) мағлуб этди ва финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда эса у тайландлик кучли рақибга мағлуб бўлди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

-51кг вазн тоифасида мусобақада қатнашган Улуғбек Рашитов дастлабки икки жангида тайландлик рақибларни (21:8, 19:15) мағлуб этди. Сўнгра мезбон спортчидан 23:1 ҳисобида устун келди. Ҳал қилувчи жангда эса у бошқа бир кореялик спортчини 31:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Қайд этиб ўтиш лозимки, Улуғбек Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мусобақа давом этмоқда. Ҳали кўплаб спортчиларимиз «Korea Open»да совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:00, 19.07.2018.
Ўқилди: 1624 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.