Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Шоҳсупа сари йўл». Рустам Ашурматов: «Осиё ўйинларида фақат чемпионлик учун курашамиз»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳасини ишга туширган. Унда қитъанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган ўзбек спортчилари меҳмонимиз бўлиб, бир неча саволларимизга жавоб қайтарадилар. Бунгача енгил атлетикачи Надия Дусанова, боксчимиз Исроил Мадримов, таэквондо спорти устаси Нигора Турсунқулова каби юртдошларимиз мазкур лойиҳада саволларимизга жавоб қайтаришганди. Бугун эса Осиё чемпиони, футболчи Рустам Ашурматов билан уюштирилган қисқа суҳбатни эътиборингизга тақдим этамиз.

Нима учун айнан футбол?

Футболга оилавий қизиқамиз. Оиламиз аъзолари спортнинг ушбу турини жон-дилдан севишади. Футболни танлашимда ушбу омил муҳим роль ўйнаган. Шу сабабдан ҳам футбол билан профессионал тарзда шуғулланишни бошлаганман.

Овқатланиш тартиби

Спортчилар овқатланишга жиддий эътибор қаратишади. Шу қатори мен ҳам имкон даражасида табиий маҳсулотларни истеъмол қилишга ва албатта ўз вақтида, тартиб билан овқатланишга ҳаракат қиламан.

Севимли спортчиси ҳақида

Қайсидир спортчини бу борада алоҳида кўрсата олмайман. Ўз ишининг усталари, хақиқий профессионалларга ҳавас қиламан ва улардан ўзимга керак бўлган ҳислатларни олишга интиламан.

Фаолияти давомида ёдда қолган ҳолат

Футболчилик фаолиятим давомида жудаям кўп қизиқарли, кутилмаган воқеаларга дуч келаман. Шулардан бири, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида рўй берганди. Ўшанда ҳал қилувчи финал ўйини давомида кучли қор ёққанлиги сабабли биринчи бўлимда оқ, иккинчи таймда эса кўк либосда майдонга чиққанмиз. Менимча бундай ҳолат авваллари бўлмаган. Бундай финални хеч қачон эсдан чиқариб бўлмайди.

Чемпионликка эришиш учун нима қилиш лозим?

Чемпион бўлиш учун фақат меҳнат, ҳаракат ва яқинлар дуоси лозим бўлади. Спортчи ўз олдига қўйган мақсаддан чекинмаса, тинмай ҳаракатда бўлса албатта ўз мақсадига етишади. Спортда ҳар бир майда кўринган нарсага ҳам эътибор қаратиш талаб этилади. Шунда чемпионлик сари олға юриш мумкин бўлади.

Осиё ўйинлари олдидан

Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларини биз спортчилар орзиқиб кутяпмиз. У ерда қитъамизнинг энг кучли атлетлари жам бўладилар. Ўз навбатида биз ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Унутмаслик лозимки, биз Джакартага Осиё чемпионлари сифатида ташриф буюрамиз. Демак ҳар қандай рақиб бизга қарши икки карра кўпроқ иштиёқ билан тўп суради. Аммо шунга қарамай, биз фақат чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Умуман олганда Ўзбекистон ушбу ўйинларда нафақат футболдан, балки бошқа спорт турларидан ҳам муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Президентимизнинг биз ёшларга ғамҳўрлиги, халқимизнинг дуоси билан биз насиб бўлса албатта ўз мақсадимизга етишамиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:03, 19.07.2018.
Ўқилди: 3025 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.