Атлетико Мадрид", "Ливерпуль" ҳамда "Челси" клубларида тўп сурган Фернандо Торрес Япониянинг "Саган Тосу" клубида дебют ўйинини ўтказди.
34 ёшли футболчи Япония чемпионати 17-турининг 50-дақиқада захирадан майдонга тушди. Ушбу дақиқада қадар ўз уйида ўйнаётган "Саган Тосу" "Вегалта Сендай" билан 0:0 ҳисобини қайд этаётган эди, бироқ Такума Нисимура сўнгги дақиқаларда меҳмонларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
"Саган Тосу" ҳисобида 17-турдан сўнг 14 очко бор ва жамоа 17-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Барселона" собиқ футболчиси Андрес Иньеста ҳам Япония чемпионатида иштирок этадиган "Виссел Кобе" сафида дебют қилган, жамоа "Сёнан Бельмаре"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.