Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари УЕФА Суперкубоги учун ўйинни намойиш этади

Баҳо:
+ | -

Европа футбол мавсумининг якуний баҳси 15 август куни Эстония пойтахти Таллин шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларида жонли эфирда узатилади.

Бу йил соврин учун Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” клублари курашишади. Қизиғи, Суперкубок финалида илк бор бир шаҳардан келган жамоалар тўқнаш келмоқда. Ушбу ўйинда иштирок этиш учун "Реал Мадрид" жамоаси Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпул”ни (3:1, Олимпия МСК, Киев, Украина) мағлубиятга учратди. Ўз навбатида “Атлетико” Европа Лигаси финалида “Олимпик Марсел” (3:0, Парк Олимпик Лионне, Лион, Франция) устидан ғалаба қозонди.

Сўнгги икки йилда Суперкубокни “Реал” қўлга киритди. Агар у бу йил ҳам ғалаба қозонса, “Реал” кетма-кет уч марта Суперкубок ғолиби бўлган биринчи клуб бўлиши мумкин. Ўтган мавсумда улар “Манчестер Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.

“Атлетико” “Реал Мадрид”га қарши финал баҳсларининг муваффақиятсиз натижаларига қарамай, Европа Суперкубогида 100 фоиз ғалабалар тарихига эга: 2010-йили жамоа “Интер”ни 2:0 ва 2012-йили “Челси”ни 4:1 ҳисоби билан мағлубиятга учратган эди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги барча баҳслар ҳаяжонли воқеаларга бой бўлиб келган. Уйин сифати ва майдонга тушадиган ҳар бир футболчининг махорати 2018-йил мавусмининг Суперкубок учрашувини юқори даражада ўтишини таъминлашига ишончимиз комил.

Ўйинларни UZREPORT TV ва FUTBOL TV каналларида кузатиб боринг ва ўз жамоангизга муҳлислик қилинг!

Қадрли телетомошабинлар, эслатиб ўтамиз, UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари HD форматига ўтган, бу эса видеотасвирни юқори сифатда узатилишини таъминлайди. Бундан ташқари, телеканалларда керакли тилни танлаш учун мўлжалланган икки тилли аудио-йўлакча жорий этилган.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 18:39, 25.07.2018.
Ўқилди: 16317 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.