Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тожикистон U-15 бош мураббийи Рустам Қурбонов: “CAFA U-15 championship” мусобақаси минтақадаги футбол ривожига хизмат қилиши аниқ"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиз “CAFA U-15 championship” мусобақасига мезбонлик қиляпти. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари, Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари қатнашишмоқда.

Бугун “CAFA U-15 championship” турниридан ўрин олган 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Азамат Абдураимов бошчилигидаги терма жамоамиз Қирғизистонга қарши баҳс олиб борса, Тожикистон Туркманистон билан, Эрон эса Афғонистон билан курашади.

Бугунги ўйин олдидан Тожикистон терм жамоаси бош мураббийи Рустам Қурбонов билан мусобақа ҳақида суҳбатлашдик.

- “CAFA U-15 Championship” мусобақаси ҳақида фикрингиз қандай? Умуман турнир Тожикистон терма жамоаси учун қандай ўтмоқда?
- Ушбу мусобақага таклиф олганимизда биз уни жудаям хурсандчилик билан қабул қилдик. Чунки мусобақада иштирок этаётган мамлакатлар билан ҳар доим ҳам ўйин ўтказиш осон иш эмас. Ташкилий жиҳатдан албатта. Ушбу саволингизга қўшимча равишда яна бизларга яратилган шароитлар ҳақида ҳам гапириб ўтмоқчиман. Бизни кутиб олиш жараёнидан бошлаб, биз учун тайёрлаб қўйилган меҳмонхоналар, машғулот майдонлари умуман барча ташкилий ишлар аъло даражада амалга оширилган. Бунинг учун ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Тожикистон терма жамоаси бугунга қадар 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та ғалаба ҳамда 1та мағлубият қайд этди. Ушбу ўйинлардан сўнг жамоанинг умумий кайфияти қандай?
- Биз биринчи ўйинда ғалаба қозонганимиздан сўнг, болаларнинг кайфиятлари жуда ҳам кўтарилиб кетди. Кейинги ўйинларга бўлган иштиёқ кучайиб, тезроқ иккинчи турда майдонга тушиш хоҳиши пайдо бўлди. Футболчиларда барча рақибларни енгиб, чемпион бўлиш истаги кучайди. Буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Ғалабадан сўнг барча ёшдаги ўйинчиларда бундай эмоцияларни кўришингиз мумкин. Иккинчи ўйинда эса Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлдик, бир ўйинчимиз жароҳат олди. Бу эса болаларда озгина тушкунлик ҳолатини келтириб чиқарганига қарамасдан, биз уларнинг кайфиятиларини яна ижобий ҳолатга келтиришга эришдик. Футболчиларимиз ҳали мусобақанинг асосий ўйинлари олдиндалигини ва ҳеч нарса қўлдан бой берилмаганини тушуниб етишди. Ғалаба қозонганингда камчиликларинг кўзингга кўринмайди, мағлубиятдан эса албатта тўғри хулоса чиқаришга мажбурсан.

- МОФА томонидан ташкил этилаётган мусобақаларнинг минтақа футболи ривожи учун аҳамияти қандай деб ҳисоблайсиз?
- Албатта бу мусобақаларнинг Марказий Осиё минтақаси футболи ривожидаги аҳамияти юқори. Афғонистон, Қирғизистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларини ҳар доим ҳам бир жойга жамлаб ўйинлар ташкил қилишнинг имкони йўқ. МОФА эса бунинг уддасидан чиқмоқда ва жамоалар катта тажриба орттириб, мусобақа давомида бир-бирларидан футбол сир-асрорларини ўрганмоқдалар. Қўшниларнинг футбол тажрибалари барчамизга ўзига хос мактаб вазифасини бажармоқда. 2017 йилда 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида мусобақа ўтказилган бўлса, бу йил 2 та ёш тоифасида ташкил қилинмоқда. Бундай мусобақалрнинг сонини ўсиши футболимизнинг сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.

-Мусобақадаги рақибларингиз ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз...
- Бу ёшдаги терма жамоаларда кимни ютиб кимга мағлуб бўлишинг хақида билмайсан. Иштирокчиларнинг барчаси кучли албатта. Мусобақага келишимиздан олдин, Эрон ҳамда Ўзбекистон кучли жамоалар эканини билардик. Биз учун яхши ҳолат бўлмасада кутганимиздек Ўзбекистонга қарши ўйин жуда ҳам қийин ўтди ва биз мағлубият аламини тотиб кўрдик.

-Мусобақа ташкилотчиларига қандайдир таклифларингиз борми?
- Сўзим аввалида мусобақа ташкилий ишлари ҳақида гапириб ўтган эдим. Мусобақа аъло даражада ташкил этилган ва бу борада бизда ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Майда ва кўз илғамас камчиликлар эса ҳамма ерда мавжуд ва бундан қочиб қутилишнинг имкони йўқ. Таклифим эса кейинги мусобақаларда жамоадаги ўйинчилар сонини 18 тадан 20 тага оширишни ва ўйин давомида ўзгартиришларни кўпроқ амалга оширишга рухсат берилишини сўраган бўлар эдим.

-Тожикистон футбол федерацияси томонидан сизларга натижа борасида қандайдир талаблар қўйилганми?
- Федерациямиз томонидан бизларга ҳеч қандай талаб қўйилмади ва болаларда ўйин амалиёти ва сифатини ошириш, тажриба тўплаш кераклиги ҳақида кўрсатмалар берилди. Лекин футболчиларимиз ўз олдиларига мусобақада нафақат чиройли натижалар кўрсатишни балки чемпион бўлишни вазифа қилиб қўйишган.

- Мазмунли суҳбатингиз учун сизга миннатдорчилик билдирамиз.
- Ташаккур дўстони азиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 11:29, 26.07.2018.
Ўқилди: 1972 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.