Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Осиё ўйинларини ўзбекистонлик спортчилар орасида биринчи бўлиб футболчиларимиз бошлаб беришади (тақвим ва ўйинлар бошланиш вақти)

Баҳо:
+ | -

Яна бир неча кундан сўнг Жакартада Осиё ўйинлари старт олади. Турган гапки, спорт турлари ичида айниқса футбол бўйича баҳсларга қизиқиш юқори даражада бўлади.

Бироз аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилганди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз мусобақада «B» гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида Равшан Ҳайдаров шогирдларига Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиб бўлади.

Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (INASGOC) бугун футбол бўйича гуруҳ босқичи учрашувлари тақвимини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 август куни биринчи тур доирасида Бангладеш терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эътиборингизга терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлари санаси ва вақтини маълум қиламиз:

14 август

1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00

16 август

2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

19 август

3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00

Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08(Тошкент вақти билан – 16:08) да бошланади.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:43, 26.07.2018.
Ўқилди: 7129 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик