Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистонда янги мусобақа: Мақсад иқтидорларни Олимпия спорт турларига жалб қилиш

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистонда Олимпия ва Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақалардаги муваффақиятлар салмоғини ошириш борасида ҳаракатлар жадал равишда олиб борилмоқда.

Бу борада навбатдаги қадам ташланди десак муболаға қилмаган бўламиз. Бугун Миллий олимпия қўмитасида бокс, дзюдо, таэквондо WTF ва каратэ WKF спорт турлари бўйича саралаш мусобақаларини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда юқорида қайд этилган спорт федерациялари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда шарқ яккакурашларининг турли йўналиши билан шуғулланаётган ёшларимизни Олимпия спорт турларига жалб қилиш, улар учун махсус мусобақа ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Унга кўра кикбоксинг, муайтай, қўл жанги, ушу билан шуғулланаётган спортчиларимиз ўртасида бокс бўйича турнир ташкил қилиш таклиф этилди. Кураш, самбо, белбоғли кураш, жиу-житсудан дзюдога, таэквондонинг анъанавий, шунингдек, ITF ва GTF йўналишлари, ўзбек жанг санъати, жун ри додан таэквондо WTFга, фудокан каратэ-до, анъанавий каратэ ва шотокан каратэ-додан эса каратэнинг WKF йўналишига йўналтириш ишлари олиб борилади.

15-21 ёшли спортчилар иштирокида ташкил қилинадиган мусобақа жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказиш режалаштирилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:01, 26.07.2018.
Ўқилди: 2261 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик