"Барселона" клуби "ПСЖ" билан яримҳимоячи Адриен Рабионинг трансфери бўйича келиша олмаяпти.
Парижликлар Неймарнинг трансфери вақтида бузилган муносабатлар туфайли Рабиони "Барселона"га сотишдан бош тортмоқдалар.
Шу сабабли, "Барселона" Рабиони келаси ёзда - футболчи эркин агентга айланганидан сўнг қўлга киритмоқчи.