Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Санжар Ризаев: «CAFAнинг олий мақсади – миллий жамоалар мусобақасини ўтказиш»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Ўтган ҳафта пойтахтимизда «CAFA U-16 championship» мусобақаси бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган термалари иштирок этди.

Якунда Усмон Тошев бошчилигидаги вакилларимиз барча учрашувларда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ҳақли равишда турнир ғолибига айланишди.

Биз мазкур мусобақа якунида CAFA бош котиби Санжар Ризаевдан интервью олдик.

- CAFA томонидан ташкил этилган мусобақадан ЎФАнинг кўнгли тўлдими? Меҳмонлар қандай таассуротда қайтишди?

- Бу саволга бироз бошқача тарзда ёндашиб жавоб беришни лозим топдим. Мусобақанинг иштирокчи термалари турнир савияси, ташкилий жиҳатларни алоҳида қайд этиб, ташаккур изҳор қилишди. Айтишим мумкин, тарихда биринчи марта ўтказилган турнир ОФК қўйган барча талабларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.

Қолаверса, ҳар бир иштирокчи давлат футбол федерациялари турнирни ўз расмий веб-сайтларида батафсил ёритиб боришди. Ҳатто ижтимоий тармоқларда ҳам мусобақанинг ташкилий жиҳатлари, ўтказилиши юзасидан илиқ фикрлар билдирилди. Тўғри, ўзига яраша камчиликлар ҳам бўлди. Буни инкор этмаймиз.

Биринчи галда ўйинларнинг соат 17:00да бошланишига эътироз билдирилди. Ўзимиз ҳам бундай бўлишини истамагандик. Лекин вазият нуқтаи назаридан шундай йўл тутишга мажбур бўлдик. Бир кунда иккита ўйинни битта стадионда ўтказишга тўғри келди. Кейинги мусобақамизни соат 18:00дан олдин бошламасликка келишиб олдик ва амалда шундай ҳам бўлади.

Мусобақа якунланганидан сўнг ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа CAFA президенти Умид Аҳмаджоновга, ОФК бош котиби Дато Винсдор Жон ўз ўрнида CAFA бош котиби, яъни каминага ташаккурнома билдирилган расмий мактуб йўллади.

- Ташкилотнинг термалар нуқтаи назаридан энг кучли вакилларидан бири - Эрон жамоаси мусобақада иштирок этмади. ЭФФ бу қарорини қандай изоҳлади? Турнирда қатнашиш бўйича талабнома, яъни сўровнома форсларга қачон жўнатилганди?

- Икки ой олдин ташкилотга аъзо барча футбол федерациялар ҳамда ассоциацияларга таклифнома жўнатилганди. Аммо Эрон томони йиллик тақвим режасини йил бошидаёқ тасдиқлаб қўйгани учун Тошкентга кела олмаслигини маълум қилди.

Шу боис ҳам CAFAга аъзо Эрон ва Туркманистон термалари илк турнирда иштирок этишмади. Лекин иккинчи мусобақамизда қатнашишларини расман тасдиқлашди.

- Ҳакамларни бошқа давлатлардан ҳам таклиф қилиш режаси борми? Умуман, меҳмонларнинг келиб-кетиши, бу ерда яшаши кимнинг ҳисобидан қопланди?

- Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир аъзо мамлакатларнинг ҳакамлари ўйинларни бошқариш учун таклиф қилинади. Бу қоидага 2015 йилдан бери амал қилиб келинмоқда. Барча сарф-харажатлар эса CAFА томонидан қопланади, молиялаштирилади.

- Саволнинг мантиқий давоми. CAFAнинг ўзи ниманинг ҳисобидан молиялаштирилади? Ҳомийларми ёки бевосита ОФК томонидан?

- Ташкилот ФИФА, ОФК ҳамда ҳомийлар томонидан молиялаштирилади.

- Навбатдаги мусобақа ҳам Тошкентда ўтказилади. Унда барча аъзо давлат иштирокчиларининг қатнашиши расман тасдиқландими?

- Ҳа, бу борада бошқа муаммо бўлмайди. Яъни, йиллик тавқимдан жой олган барча ёш тоифасидаги мусобақалар тўлиқ таркибда ўтказилади.

- Йил сўнгига қадар яна қандай мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган?

- 21 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган термалар ўртасида турнир ўтказилади. Шунингдек, 19 ёшгача футзалчилар иштирокида ҳам. Ва йилнинг сўнг­ги мусобақаси аёллар жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

- CAFA яқин келажакда клублар ўртасида ҳам мусобақа ўтказишни режалаштиряптими?

- Албатта, шундай режа бор. Фақат бунга босқичма-босқич ўтиб борилади. Ҳозир олдимизда турган энг асосий вазифа бу - минтақада болалар ва ўсмирлар футболини янги босқичга кўтаришдан иборат. Бундан ташқари, аёллар футболига ҳам эътибор қаратилади.

- Мусобақалардан ташқари, мураббий ва ҳакамлар учун ҳам семинарлар ўтказиладими?

- Ўн олти ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги мусобақа доирасида минтақанинг «B» лицензиясига эга мураббийлари учун ўқув курслари ташкил этилди. Унга ОФК инструктори Ислом Аҳмедов раҳбарлик қилди. Курс якунида мураббийларга ОФК сертификатлари топширилди.

Олдинда 20-31 июль кунлари ўтказиладиган U-15 терма жамоалари ўртасидаги мусобақа доирасида энди ҳакамлар учун ҳам худди шундай ўқув-амалий семинари ташкил этилади. Унда ҳар бир иштирокчи давлатдан, яъни Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистондан биттадан бригада иштирок этади.

Ҳакамлар назарий машғулотлар билан бир қаторда ўйинларни ҳам бевосита бошқаришади.

- ФИФА ва ОФКнинг йиллик тақвим режаси CAFA томонидан мусобақаларни ўтказишда муаммоларни юзага келтирмаяптими?

- Йўқ, бу борада муаммолар йўқ. Биз ҳар икки юқори ташкилотнинг йиллик тақвим режасидан келиб чиққан ҳолда бўш кунларга мусобақалар ўтказишни белгилаяпмиз.

- Келажакда бир пайтлари бўлгани каби миллий терма жамоалар ўртасида ҳам Марказий Осиё чемпионатини ўтказиш режаси борми?

- Шубҳасиз. Бу энг катта лойиҳаларимиздан бири.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:26, 28.07.2018.
Ўқилди: 2145 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [6107]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [5301]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [3993]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [2592]

«Олтин тўп»-2027: Goal талқини бўйича асосий даъвогарлар рейтинги тузилди [2371]

«Комо» Николас Паснинг трансфер нархини белгилади [2217]

Флик «Реал»га қарши ўйиндан сўнг Бальде ҳақида қарор қабул қилди [1994]

Махсус комиссия Роналдунинг голини текширди: натижа маълум [1969]

Роналду учун даҳшатли туш: Месси Криштианудан тарихий рекордни тортиб олиши мумкинми? [1703]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик