"Челси" яримҳимоячи Нголо Кантени ўз сафида олиб қолмоқчи.
Лондон клуби франциялик 27 ёшли футболчига ҳафтасига 290 минг фунт маош билан 5 йиллик шартнома таклиф қилди. У ҳозир икки баробар кам маош олмоқда.
Шу тариқа клуб "ПСЖ" клуби қизиқаётган ўйинчини сақлаб қолмоқчи.
Янги шартнома бўйича Канте "Челси"нинг энг кўп маош оладиган футболчига айланади. Ҳозирда бу мақомни Эден Азар эгаллаб турибди - ҳафтасига 220 минг фунт.
Эслатиб ўтамиз, Канте 2016 йилда 30 млн фунт эвазига "Лестер"дан "Челси"га ўтган эди.