“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ реформасини танқид қилди. Маълумки, Англияда трансферлар ойнаси 9 август куни ёпилади. Қолган чемпионатларда эса 31 август.
“Агар Англияни Европанинг бошқа чемпионатлари билан солиштирганда, трансфер ойнасининг эрта ёпилиши бу клублар фойдасига ишламайди.
Биз бу ерда бир ҳил вазиятдамиз, билмадим бошқа мураббийлар бу ҳақда қандай фикрда, лекин мен буни яхши дея олмайман. Агар тўғри бўлганида Европанинг бошқа чемпионатлари билан келишган бўлардик. Бу аниқ АПЛ клублари зарарига ишлайди.
Трансферлар борасида Европанинг бошқа клублари билан беллашишга тўғри келади, лекин бизда бозор 20 кун аввал ёпилади. Бу менинг фикрим, АФА бунга қандай қарайди буни ўзи билади”, – дейди Почеттино.