Кеча, 2 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда мезбон жамоа “Нефтчи” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Аммо бу учрашувда ғалати ҳодиса кузатилди, яъни фарғоналикларнинг иккинчи голини урган Абдураҳмон Абдулҳақов голни нишонлаши меҳмонлар мухлисларига ёқмаган кўринади, улар адашиб голни ўз олдиларида нишонлаётган “Нефтчи” футболчисига пластик идиш (баклашка) лар ва турли хил буюмларни отишган.
Гол нишонлашнинг ҳам ўз қоидалари бор, масалан Европада футболчи гол урса, камдан-кам ҳолатда рақиб жамоа мухлисларини ғашига тегади, ёки бўлмаса умуман голни улар олдида нишонлашни ҳаёлига келтирмайди.Чунки улар ҳам бошларига бакалашкадан зарба қабул қилишга қўрқади, албатта.
Аммо “Нефтчи”га ғалаба келтирган гол муаллифи Абдураҳмон Абдулҳақов бундай йўл тутмасдан ёппасига “Навбаҳор” мухлислари жойлашган сектор томон югуриб борди ва оларини-олиб ортига қайтди. Видеолавҳада яхшилаб кузатсангиз, Абдулҳақовнинг хурсандчилигини худди жаҳон чемпионати финалида урилган гол хурсандчилига қиёслаш ҳам мумкин.
Эй бола, ахир бу Суперлига-ку. Ва гол уришга-урдинг лекин нима кераги бор мухлисларнинг асабига тегиб, мухлислар футбол кўриш илинжида маънавий дам оламан деб стадионга тушади. Сенга бакалашка отиш улар учун ҳам ҳавас эмас. Футболчи нима бўлган тақдирда ҳам ўз ҳиссиётларини жиловлай олиши шарт.
Хўш бу вазиятда кимни айбдор деб топиш мумкин? Голни рақиб жамоа мухлислари олдида атайлаб нишонлаган футболчиними ёки стадионга бакалашкада сув олиб киришга йўл қўйиб берган Ички ишлар ходимлариними?
Балки қизиққон “Навбахор” мухлислари бу вазиятда айбдордир? Ўйин якунланганига деярли бир сутка бўляпти, лекин бу ҳолат бўйича ЎзПФЛ мутасаддилари ҳозирча расмий маълумот бермади. Гўёки, ҳеч нима бўлмаган. Ҳолис журналист сифатида шуни айтишим мумкинки бу ҳолат шунчаки ёпиқ қозон ичида қолиб кетмаслиги керак.
Ахир, клублар, ҳакамлар ва футболчиларнинг жаримага тортилгани шу йўл билан ақлини киритиб қўйилгани ҳақидаги янгиликлар эълон қилинмаётганига ҳам анча бўлиб қолди. Нима ҳам дердик, сўнгги қарорни ЎзПФЛ айтсин!