“Реал” президенти Флорентино Перес Лука Модрични сотиш фикрини ўйлаб кўрди ва хорватиялик футболчини 60 млн еврога қўйиб юборишни маълум қилди.
Ҳозирда, Модричнинг хизматига “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, Перес ушбу футболчини 750 млн еврога баҳоланганди. Лекин, “нерадзуррилар” Модрични бир мавсумга ижарага олиб кейинги мавсумда сотиб олмоқчи. Шундай қилиб “Интер” хорватиялик футболчини ижарага олгани учун 15 млн, ва яна кейинги мавсум учун 25 млн жами бўлиб 40 млн евро бермоқчи.