Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболчи, гол, баклашка! «Нефтчи» – «Навбаҳор» ўйинида кузатилган ғалати ҳолатга ЎзПФЛ эътибор қаратди

Баҳо:
+1 | -

Аввалроқ, Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Навбаҳор” (2:1) ўйинида мезбонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилган футболчи Абдураҳмон Абдулҳақов ўз ҳаракати билан меҳмонлар мухлисларини ғазабларини келтириши натижасида наманганлик мухлислар унга баклажка (пластик идиш) лар улоқтиргани ҳақидаги хабар ёзгандик.

Ушбу вазият юзасидан ЎзПФЛ ўз сайтида расмий баёнот берди. Унга кўра, Абдураҳмон Абдулҳақов Мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузгани учун “Нефтчи” жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

“Суперлиганинг 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўйини 68-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов рақиб жамоа дарвозасини ишғол этганидан сўнг голни нишонлаш мақсадида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб, рақиб мухлисларини ғазаблантиришга ва кескин эътирозларига олиб келган хатти-ҳаракатларни амалга оширган.

Натижада наманганлик мухлислар ўтирган сектордан майдон томон турли хил майда буюмлар (пластик идишлар) улоқтирилган.

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мухлислари “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” клублари майдонига уюштирган сафар учрашувлари чоғида интизом борасида оммавий равишда камчиликларга йўл қўйгани мазкур ўйинларга тайинланган учрашув комиссарлари томонидан қайд этилган эди.  Суперлига 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўйинида ҳам аксарият наманганлик ишқибозларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари доирасидан четга чиқиш ҳолатлари давом этди. Жумладан, ўйиннинг 68-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов “Навбаҳор” дарвозасини ишғол этгач, голни “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб нишонлади. Футболчи амалга оширган хатти-ҳаракатлар 3 мингга яқин наманганлик мухлислар ўтирган сектордаги кўп сонли ишқибозларни оммавий тарзда ғазабланишига ва кескин эътирозларига олиб келди. Натижада наманганлик мухлислар ўтирган сектордан майдон томон турли хил майда буюмлар (пластик идишлар) улоқтирилди.

Шу сабабдан “Навбаҳор” футбол клуби мухлисларининг хулқи ва маданияти борасида тегишли тартибда иш олиб борилмагани учун “Навбаҳор” клуби охирги марта огоҳлантирилди. Агар ушбу ҳолат яна бир бора такрорланса, клуб ўз уй учрашувини мухлисларсиз бўш стадионда ўтказиши ҳам мумкин. Зеро стадионларга футбол ишқибозлари ўз оилалари, фарзандлари билан биргаликда ташриф буюраётган пайтда айрим мухлисларнинг одоб-аҳлоқ меъёрларини бузаётгани ёш футболсеварларга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бу борада Суперлига барча иштирокчи жамоаларининг мухлислар билан ишлаш бўлимлари мунтазам иш олиб боришлари лозим”, дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Футболчи, гол, баклашка! «Нефтчи» – «Навбаҳор» ўйинида ғалати ҳолат кузатилди. Аммо ЎзПФЛ жим... (видео)

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 19:05, 04.08.2018.
Ўқилди: 8317 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.