Аргентиналик мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш учун бугун тонгда пойтахтимиз Тошкентга етиб келди.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари ва ОАВ ходимлари Эктор Куперни тантанали равишда кутиб олди. Аргентиналик мутахассис ОАВга ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан танишиб чиқишим учун маълум бир вақт керак. Ҳозирча бир нима дея олмайман", - дейди Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер.