Кириш Регистрация

Фоторепортаж: Ўзбекистонлик спортчилар учун янги экипировкалар тақдим этилди

Баҳо:
+ | -1

Аввал хабар берганимиздек, бугун Миллий олимпия қўмитасида Индонезияга борадиган спортчиларни кузатиш маросими ташкил этилди.
 
Ушбу маросимнинг энг қизиқарли ҳолатларидан бири бу Индонезиядаги мусобақада спортчилар фойдаланадиган экипировкалар тақдимоти бўлди десак адашмаган бўламиз.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Хитойнинг “QIERTE Co. Ltd” компанияси билан тузган шартнома асосида PRES-JOG бренди остидаги спорт либосларини танлади. Экипировкалар 17 хил тақдим этилган бўлиб, айрим либослар икки комплектдан барча спортчиларга топширилди.
 
“Экипировкаларни танлашда Индонезиянинг субтропик иқлими, у ернинг ёмғирли об-ҳавоси ҳисобга олинган”, дейди МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов.
 
Қуйидаги суратларда Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларида фойдаланадиган янги экипировкаларини кўриш мумкин.
 

















 
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни бошланадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 232 нафар спортчи 30 та спорт турида ҳимоя қилади.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 21:00, 07.08.2018.
Ўқилди: 3584 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5548]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3320]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2913]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2792]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2590]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2487]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2086]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2071]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1976]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1875]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик