Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Мухлислар нима учун Хабиб Нурмагамедовни қоралашмоқда?

Баҳо:
+ | -

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони, россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов ва унинг туғишган укаси Абубакар Нурмагомедов твиттердаги The MMA Bible аккаунти орқали тарқалган видеодан кейин танқидлар остида қолди. Видеода Абубакар уйсиз ночорларни пул эвазига жисмоний машқларни бажаришга ундайди, бу ҳолатда камера ортида бўлган Хабиб тинимсиз кулади.

Хунук иш

Бу видео Хабибнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилингач, танқидлар бошланиб кетди. Тез орада видео ўчирилди, лекин мухлислар россиялик спортчига нисбатан «компромат»га эга бўлиб улгурганди. Қолаверса, спортчилар ҳам уни танқид қилишга қўшилди.

Жумладан, швециялик жангчи Жек Херманссон ҳам Нурмагомедовларни қоралаб чиқди.

«Жуда хунук қилиқ. У ҳар куни машғулотлар вақтида одамлар залда қандай машқ қилаётганини кўриб кулмаган, энди эса у буни кулгили демоқда, чунки отжиманияни уйсиз кишилар қилишмоқда», дея ёзган Херманссон.

«Ҳамиша худо ҳақида гапириб юрган одамнинг бундай иш тутишини кўриш мен учун оғриқли», дейди мухлислардан бири.

Жиддий хато

Интернет фойдаланувчилари орасида бу ҳаракатни «жиддий хато» сифатида баҳолаганлар ҳам бор.

«У бироз аввалроқ берган интервьюсида камтарлик ҳамда ёш авлодга ўрнак бўлиш ҳақида гапирганди. Мен Хабибнинг мухлисиман, аммо унинг бу ҳаракати - жиддий хато бўлди», дейди улардан бири.

«Уйсизларни мазах қилиш - пасткашлик. Умид қиламанки, Конор унга кўрсатиб қўяди», дейилади изоҳлардан бирида.

Россиялик жангчи Александр Емельяненко эса Хабибнинг ҳаракатида қўрқинчли нарса кўрмаётганини айтган.

«Бунинг нимаси ёмон. Бу ҳаракат ва пасткашлик орасида боғлиқлик кўрмаяпман. Улар ўзлари истаб, машқ қилишмоқда. Бу бекорчиларнинг танқидларига тушунмаяпман», деган у РЕН ТВ учун берган интервьюсида.

Худди шу вақтда бошқа бир россиялик спортчи, хоккейчи Александр Овечкин билан бир йил олдин содир бўлган воқеани эслашмоқда. У ўшанда Канаданинг Эдмонтон шаҳрида уйсиз кишига ўз устидаги курткасини ечиб бериб, таҳсинларга сазовор бўлганди.

«Биз Алекс Овечкин қиш кунида устидаги курткаси ва бошидаги кийимини кўчадан ўтиб кетаётган уйсиз кишига бериб юборганини кўргандик», дея Овечкиннинг раҳмдиллигини эслаган фикр қолдирувчилардан бири.

Манба: kun.uz
Киритилди: 23:52, 07.08.2018.
Ўқилди: 6943 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.