"Ливерпуль" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Англия клуби ўртоқлик учрашувида "Торино"ни мағлуб этди (3:1).
Голлардан бирини ҳужумчи Дэниэл Старриж урди. Шу тариқа, 28 ёшли футболчи кетма-кет учинчи ўйинда гол урмоқда. У бунгача "Наполи" (5:0) ва "МЮ" (4:1) билан учрашувларда тўп киритган ди.
Старриж ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Вест Бромвич"да ўтказди, аммо февраль ойида жароҳат олиб, апрель ойида тикланган эди.