Хорватиялик ҳужумчи Никола Калинич "Милан"дан "Атлетико"га ўтди. Испанлар унинг учун 15 млн евро тўладилар.
Бу ҳақида Sky Sport Italia хабар берди.
Калинич 7 август куни "Атлетико"да тиббий кўрикдан ўтиши керак ди. "Милан" 30 ёшли футболчини қўйиб юборишга рози бўлди, чунки "россонери" Гонсало Игуаинни қўшиб олдилар.
Калинич 2017 йилдан "Милан"да ўйнаб келмоқда. Бунгача "Фиорентина", "Днепр", "Блэкберн Роверс", "Шибеник". "Пулу" ва "Хайдук" клубларида фаолият кўрсатган.