Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич жамоадан кетишни истамоқда. Бу маълумотни жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ҳам тасдиқлади.
“Афсуски, Матео чиндан ҳам жамоадан кетмоқчи. Мен уни шу ерда қолишини хоҳлардим, лекин бу мени қўлимда эмас. Биз Ковачич ўрнига юқори савияли ярим ҳимоячи қидирмоқдамиз. Янги масумда олдимизга катта мақсадлар қўямиз. Бунинг учун таркибимизни кучайтиришимиз лозим”, дейди Лопетеги.