Англия премьер-лигасида янги мавсум бошланиш арафасида. Сайтимизда ўтказиб келинаётган "Футбол башорати" танловининг АПЛ бўйича янги мавсумини бошлаяпмиз. Барчани мазкур танловда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Танлов қоидалари
А) Сайтда рўйхатдан ўтган мухлислар иштирок эта олади.
B) Сайтдаги "Футбол башорати" танловининг АПЛ-2018/2019 бўлимига кириб, битта турда келтирилган ўйинлар учун ўзингизнинг тахминий натижаларингизни киритинг, сўнгра "ОК" тугмасини босинг. Турдаги ўйинларга вариант киритиш баҳс бошланишига 1 соат вақт қолганида тўхтатилади.
С) АПЛда жами 38та тур ўйинлари ўтказилади. Мазкур танлов ҳам 32-турдан сўнг ўз якунига етади.
Ҳисоблаш тартиби
A) Ҳисобни аниқ топган мухлисга 3 балл берилади. Фақатгина ғолиб жамоани тўғри топган мухлисга 1 балл берилса, тўплар фарқини ҳам тўғри топган ишқибозга 2 балл берилади. Дуранг билан якунланган ўйинларда сиз ҳам дуранг натижани киритган бўлсангизу, ҳисоб аниқ бўлмаса ҳам 2 балл тақдим этилади.
B) Натижалар ва мухлислар рейтинги билан ўша саҳифадаги "Рейтинг" бўлими орқали танишиб борасиз. Танлов якунида очколар тенг келиб қолганда ғолиб номи қуйидагича аниқланади:
— энг кўп топилган аниқ ҳисоблар сони;
— энг кўп топилган тўплар фарқи;
Мукофот жамғармаси
Танлов учун мукофот жамғармаси ажратилган бўлиб, дастлабки 5та ўринга қуйидагича мукофот берилади:
1-ўрин: 50 минг сўм
2-ўрин: 40 минг сўм
3-ўрин: 30 минг сўм
4-ўрин: 20 минг сўм
5-ўрин: 10 минг сўм
Барчага омад тилаймиз.
Футбол башорати: АПЛ-2018/2019