Кеча, 10 август куни Индонезияда Осиё ўйинларининг футбол мусобақалари бошланди.
Унда Лаос терма жамоаси Гонконгга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди, Фаластин термаси эса Хитой Тайпейи билан 0:0 ўйнади.
Маълумот ўрнида, ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Ўзбекистонга 14 август кунги биринчи ўйинда Бангладеш қаршилик қилади.