Кириш Регистрация

АПЛ. «Ливерпуль» мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Англия премьер – лигасининг 1-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – "Вест Хэм” учрашуви якунланди.

Мазкур учрашувда “мерсисайдликлар” 4:0 ҳисобида “Вес Хэм” устидан ғалаба қозонди.

Ўйиннинг бошланиши анча шиддатли тарзда бошланди жорий мавсум ҳам Клопп ўз услубидан воз кечмади ва бу услубни янада ривожлантирди десак муболағалаға бўлмайди. “Ливерпуль” ўйиннинг бошиданоқ ҳужумга отланди. Биринчи турда барча футболчилар ўзларининг аввалги жисмоний ҳолатларида бўлишмайди лекин, “Ливерпуль” футболчилари аввалгидек кўринишди. Ўйиннинг 19-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлди. “Вест Хэм”га келсак улар биринчи голдан сўнг ўзларини йўқотиб қўйишгандек кўринишди ва ҳужумларда унчалик омадлари юришмади. Барча биринчи бўлим тугади деган бир пайтда Садио Мане ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу гол бироз бахслига ўхшади. Чунки, сенегаллик футболчи тўпни “Вест Хэм” ҳимоячисини ортида қабул қилиб олди. Лекин, ҳакам бу голни ҳисобга олди.

Иккинчи бўлимга келсак, “болғачилар” яна устунликни “Ливерпуль”га бериб қўйди.

Мане ўйиннинг 53-дақиқасида дубльни қайд этди.  Учрашув давомида “Вест Хэм” унчалик ўзини кўрсата олмади ва руҳий тарафдан тушиб кетди. Қолган дақиқаларни олдингига нисьбатан пишиқроқ ўтказган “Вест Хэм”ни тинчлигини Клопп бузиб қўйди у 87-дақиқада Салоҳнинг ўрнига Даниэль Старрижни майдонга туширди ва англиялик футболчи бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди. Шу тариқа, “Ливерпуль” премьер – лигадиги илк 3 очкосини қўлга киритди.

АПЛ 1-тур

“Ливерпуль” – “Вест Хэм” 4:0

Голлар: Салоҳ 19, Мане 45, Мане 53, Старриж 88.

Ливерпуль: Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Кейта, Вейналдум, Милнер, Мане (Шакири, 82), Салоҳ (Старриж, 87), Фирмино (Хендерсон, 69).

Вест Хэм: Фабианьски, Бальбуэна, Огбонна, Масуаку, Райс (Снодграсс, 46), Антонио, Нобл, Фелипе Андерсон (Эрнандес, 62), Уилшер, Арнаутович (Ярмоленко, 67), Фредерикс.

Огоҳлантириш: Александер-Арнолд (21), Антонио (52), Бальбуэна (55).    

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:43, 12.08.2018.
Ўқилди: 5462 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик