Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Миллий Олимпия қўмитасида яккакураш спорт турлари федерациялари раҳбарлари билан профилактика тадбири ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Спортчининг муваффақияти, унинг Республика ва халқаро миқёсдаги ютуқлари замирида нафақат тинимсиз меҳнат ва омад, балки бошқа бир омиллар ҳам ётади.

Биринчи навбатда у спорт билан шуғулланиш учун рухий томонлама тайёр бўлиши лозим. Спорт билан профессионал тарзда шуғулланадиган атлетлар, айниқса яккакурашчилар ўзини назорат қила билиши, турли провокацияларга учмаслиги, рухий томонлама мукаммалликка эришган бўлиши шарт. Сир эмаски, профессионал спортчи асосий вақтини оиласи, ота-онаси билан эмас, кўпроқ мураббийи билан ўтказади. Бу эса мураббийларнинг масъулиятини янада ошириши шубҳасиз.

Бугун, 13 август куни Миллий олимпия қўмитасида профилактик йиғилиш ташкил қилинди. Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Бош бошқармаси масъул ходими Умид Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси департамент бош мутахассиси Сардор Тошхўжаев, яккакураш спорт турлари федерациялари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Профилактика тадбирида спортчиларни тўғри йўналишда тарбиялаш, уларнинг турли қинғир йўлларга кириб кетишини олдини олиш, бу борада спорт федерациялари ва мураббийлар масъулиятини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Спортчида юзага келадиган ноҳуш ҳолатлар учун федерациялар ва мураббийлар масъул эканлиги, бу борада назоратни янада кучайтириш лозимлиги айтилди. Бордию, келажакда спортчи билан боғлиқ ноҳуш ҳолатлар рўй берадиган бўлса уни назорат қилмаган мураббийнинг лицензиясини олиб қўйиш жазоси ҳам қўлланилиши мумкинлиги бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида шунингдек, спортчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ҳолича ташлаб қўйиш керак эмаслиги, уларга мураббийлик билан шуғулланиш имкониятини яратиб, келажакда янгидан-янги чемпионларни тарбиялаш лозимлиги айтилди.

Аслида яккакурашчи ватан ҳимоячисидек шарафли касб эгасига тенглаштирилади. Аммо, уларга тўғри йўналиш берилмаса жамият учун бу ҳавфли кўринишга олиб келиниши мумкинлиги таъкидланди. Бу борада турли мисоллар келтириб ўтилди.

Йиғилиш якунида тажрибали мураббийлар спортчиларни назоратсиз қолдириш, маънавий қолоқликда тарбиялаш ёмон ҳолатларга сабаб бўлиши ҳақида турли воқеаларни гапириб беришди. Рўй бериши мумкин бўлган ёқимсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида ўз таклифларини билдириб ўтишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:48, 13.08.2018.
Ўқилди: 2999 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.