Испаниянинг “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Микель Ойарсабаль жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи “Атлетик” сафига ўтиши мумкин.
“Атлетик” футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Ўтган мавсум Микель 35 та учрашувда 12 та гол уришга эришган. Бундан ташқари у ўз ҳисобига 6 та голли пас ҳам ёздириб қўйган.