“Барселона” клубининг ярим ҳимоячиси Рафинья, ўтган мавсумни ярмини “Интер” сафида ижара асосида ўйнаган. Футболчи тўлақонли “Интер” аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, “нерадзуррилар” футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи ёки футболчини сотиб олмоқчи. Футболчининг трансфер нарҳи тахминан 35-40 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Рафинья “Интер” сафида 17 ўйинда 2 та гол уришга улгурган.