Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Шоҳсупа сари йўл». Светлана Радзивил: «18 йилдан буён севимли ишим – енгил атлетика билан шуғулланаман»

Баҳо:
+ | -

Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаменти «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳасида Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз билан қисқа интервьюлар ташкил этиб келмоқда.

Бугун Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони, енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Радзивил саволларимизга жавоб қайтаради.

Спортга қай тарзда кириб келган?

Мактабимизга мураббий келган ва машғулотларга таклиф қилганди. Спорт тўгарагига қатнай бошладим. Бу менга жуда ёқиб қолди ва албатта ҳозир ҳам ёқади. 18 йилдан бери ўз севган ишим, яъни енгил атлетика билан шуғулланиб келаман.

Ортиқча вазн керак эмас

Тўғри овқатланиш қоидасига риоя қилишга ҳаракат қиламан. Вазн камайтириш учун бу борада бироз чекловлар бўлиши мумкин. Мен баландликка сакраш билан шуғулланганим сабабли ортиқча вазн умуман керак эмас.

Ҳавас қиладиган спортчиси

Ҳар бир спортчини ҳурмат қиламан. Чунки, катта спорт кўпчилик ўйлаганидек осон эмас.

Чемпионлик ҳақидаги фикри

Чемпион бўлиш осон эмас. Буни занжирга ўхшатаман. Унинг ҳар бир бўлаги 100 фоиз ишлаши лозим. Аммо, биз барчамиз тирик жонмиз. Баъзида ўйлаган режаларимиз амалга ошишига ҳалал берадиган омиллар бор. Аммо, мен ўз олдимга қўйган мақсадим сари интилаяпман. Айни пайтдаги энг асосий мақсадим Осиё ўйинларида чемпион бўлишдир.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:26, 15.08.2018.
Ўқилди: 2802 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.