Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Индонезияда Ўзбекистон спорт делегацияси ишчи гуруҳининг дастлабки йиғилиши ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари бирин-кетин Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга етиб келишмоқда.   Ҳозирга қадар футбол, от спорти, теннис, пенчак силат, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, бокс, қиличбозлик, енгил атлетика бўйича терма жамоаларимиз Индонезияга етиб келиб бўлишди.   Бугун Олимпия шаҳарчасидаги Ўзбекистон спорт делегацияси ишчи гуруҳи учун ажратилган штабда юқорида санаб ўтилган спорт федерациялари раҳбарлари, шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш ташкил қилинди. Уни МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов олиб борди. Йиғилиш давомида спортчиларимиз учун Олимпия шаҳарчасида яратилган шароитлар, уларнинг Осиё ўйинларидаги имкониятлари, ташкилий ишларни тезкор ва сифатли олиб бориш, қолаверса спортчилар кайфиятини кўтариш, уларни ғалабалар сари рухлантириш масалалари муҳокама қилинди.   Шунингдек, Умид Аҳмаджонов ҳам Жакарта, ҳам Палембанг шаҳарларида фаолият кўрсатадиган штаб фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳга тегишли кўрсатмаларни берди.   Эслатиб ўтамиз, бугун Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эса 18 август куни «Gelora Bung Karno Stadium»да бўлиб ўтади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:41, 16.08.2018.
Ўқилди: 2114 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик