Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Ғиёс Комилов : «Фарғонада боримизни берамиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг  22-туридан ўрин олган  “Нефтчи” – “Қўқон-1912”  жамоалари ўйинидан олдин “Қўқон-1912” жамоасининг марказий  ҳимоячиси  Ғиёс Комилов ўз фикрларини баён қилди.

- Чемпионатимиз суперлигага айланиб , унда 12 та жамоанинг иштирок этиши кучли рақобатни юзага келтирди. Ҳеч бир жамоа  биронта очкони осонликча  қўлга киритгани йўқ. Мавсум сўнгига қадар интрига давом этишига шубҳа қолмади.

Ўйинларнинг телевидения орқали тўғридан тўғри намойиш қилиниши ҳамда мухлисларга қулай бўлган вақтларга қўйилиши  , бу ишлар жуда катта янгилик ва олдинга силжиш бўлди.

Чемпионат форматининг ўзгариши яъни жамоаларнинг иккита олтиликка бўлиниши эса мавсум сўнггига қадар осон ўйинлар бўлмаслигини таъминлайди.

Бизни олдинда “Нефтчи”га қарши жудаям муҳим ўйин кутиб турибди. Фарғонада бўладиган “дерби”лар доим муросасиз ўтган. Эндигиси эса янада шиддатли “жанг”га айланишига шубҳа йўқ.  Биз Фарғонада боримизни берамиз. Кучли олтиликка киришимизга ишонаман. Имконият бор экан охригача курашамиз. Ўйлайманки Олмалиқда ҳам шиддатли ўйин бўлади. “АГМК” кетма-кет ғалабали сериясини давом эттира олса керак, чунки улар учун ҳам “Металлург”дан олинадиган очколар олтинга тенг бўлиши шубҳасиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:45, 16.08.2018.
Ўқилди: 2170 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.