Кириш Регистрация

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ Қатарни йирик ҳисобда ютиб, муддатидан аввал кейинги босқичга чиқди

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Осиё ўйинларидан ўрин олган иккинчи ўйинни Қатар терма жамоасига қарши ўтказди.   Учрашув тўлалигича терма жамоамиз аъзолари устунлиги остида ўтди. 37-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Икром Алибоев жаримадан ажойиб гол киритиб, ҳисобни 2:0га етказди.   Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган футболчиларимиз тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Достон Ҳамдамов 47-дақиқада рақибни чиройли тарзда алдаб, Қатар дарвозасини ишғол қилди – 3:0. 49-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бўш қолган дарвозага осонлик билан тўпни йўллаб ҳисобни 4:0га етказган бўлса, 53-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг пенальтидан гол киритди ва ҳисоб 5:0га етди.

76-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Бобур Абдухолиқов Қатар дарвозасига гол киритиб, якуний ҳисоб 6:0 бўлишини таъминлади. 

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекисто ОТЖ ҳали бу мусобақада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Ушбу ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Кейинги учрашувни вакилларимиз Таиланд терма жамоасига қарши ўтказишади.

Маълумот учун, 2010 йил Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси плей оффда Қатарга қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Осиё ўйинлари. Қатар ОТЖ - Ўзбекистон ОТЖ 0:6 Голлар: З.Ўринбоев (37), И.Алибоев (43), Д.Ҳамдамов (47), Ж.Сидиқов (49), Ж.Машарипов (53), Б.Абдухолиқов (76)

Қатар ОТЖ: М.Бадриддин, Т.Салмон, У.Алимадий, Т.Алмуҳаза, А.Ҳесаба, М. Ал Шаммарий, Н.Ал наср,Ж.Омар, М.Фараж, А.Ал Саадий, О. Ал Аҳмад.

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Аббос Отахонов (Дониёр Нарзуллаев, 55), Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов (Жасурбек Яхшибоев, 76), Жалолиддин Машарипов, Забиҳулло Ўринбоев (Б.Абдухолиқов, 60).

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:55, 16.08.2018.
Ўқилди: 7680 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик