“Андерлехт” ҳужумчиси Лукаш Теодорчик “Удинезе” клуби сафига ўтди. Бу ҳақда италия жамоасининг расмий сайти хабар бермоқда. Польшалик футболчи жамоанинг янги футболчиси сифатида ҳам таништирилиб бўлди. “Удинезе” футболчи учун 7 миллион евро тўлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, Лукаш Теодорчик ўтган мавсум 33 та учрашувда 15 та гол уришга эришган.