Кириш Регистрация

Эркин кураш. Магомед Ибрагимов бронза медали соҳиби!

Баҳо:
+ | -

Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Аввалроқ, мусобақанинг биринчи кунида Бекзод Абдураҳмонов олтин, Сирожиддин Ҳасанов эса бронза медалларини қўлга киритганликлари ҳақида хабар қилгандик.

Терма жамоамиз ҳисобига учинчи медални бошқа бир эркин курашчимиз Магомед Ибрагимов қўшиб қўйди. -97кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган спортчимиз илк жангида хитойлик Янг Чаокиангни 10:0, чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Маусамни 8:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса афсуски эронлик Алиризо Каримимачианига 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бронза медали учун кечган жангда япониялик Такеши Ямагучи устидан 6:0 ҳисобида устун келиб, бронза медали соҳибига айланди.

Ибрагимовнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси учун XVIII Осиё ўйинларидаги учинчи медаль бўлди.

Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчи ва унинг мураббийини муборакбод этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:01, 19.08.2018.
Ўқилди: 2957 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6658]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3240]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2857]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2823]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2219]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1830]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1580]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик