“Реал”бош мураббийи Хулен Лопетеги “Хетафе”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
“Кучли жамоага қарши устунликни қўлга олиб иккита гол уришга муваффақ бўлдик.
Ҳар бир жамоанинг камчилиги бўлади лекин, бизда муаммолар бўлмади. Яхши ҳужум қилдик тўпни ўзимизда ушлаб турсак муаммолар кам бўлади. Лекин, тўп назорат қилиш билан натижага эришиб бўлмайди. Умумий олиб қараганда тўп билан муоммила қилишимиз мени лол қолдирди.
Биз ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам бир ҳил ўйнайдиган жамоага айланишимиз керак. Фақат шундай тарзда Ла Лигада ғалаба қозониш мумкин.
Ҳар-хил усулда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Асосий таркибда майдонга тушган футболчилар яхши тассурот қолдиришди. Мураббий сифатида жамоамни бор салоҳиятини ишга солмоқчиман.
Биз Навас, Куртуа ва жамоанинг қолган дарвозабонларини ёқтирамиз. Бизга 3 та дарвозабон ҳам етади. Бу ўйинга Навасни асосий таркибга қўйишга қарор қилдик лекин, ҳозир унинг ўрнини боса оладиган бир-нечта номзод бор”, - дейди Лопетеги.