Испания Примераси президенти Хаьер Тебас "Реал" - "Барселона" ўртасидаги "эл класико"нинг АҚШ ҳудудида ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ Ҳалқаро чемпионлар Кубоги мусобақаси ташкилотчиси бўлган Relevant компанияси ва Примера ҳамкорлиги доирасида Испания чемпионатининг бир нечта ўйини америка шаҳарларида ўтиши хабар қилинган эди. АҚШдаги биринчи ўйин ушбу мавсумда бўлиб ўтади.
"Йўқ, логистика нуқтаи назаридан "эл класико"ни Нью-Йорк ва АҚШда ўтказиб бўлмайди. Аммо ўйинларни ўтказиш ғояси яхши. Олдимизда рақамлар. Тўрт йил давомида биз дунёдаги ТВ-ҳуқуқларни уч баробарга оширдик.
Примеранинг ривожланиш стратегияси мамлакат ва регионга боғлиқ. АҚШда бажарадиган ишимиз, Германия, Польша ва Россиядаги ишларимиздан фарқ қилади. Стартегиямиз ўзига хос, фақат НБА шундай чоараларни қабул қилади.
Факт шуки, фаол ривожланаётган иккита клуб бор - "Барселона" ва "Реал". "Атлетико" секин ўсмоқда. Шундай қилишимиз керакки, хорижий инвесторлар "Валенсия", "Вильярреал" ёки.. "Уеска" билан қизиқишсин. Нима учун йўқ?", - дейди Тебас.