Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев бугун АҚШда ўзининг тўртинчи жангини ўтказди.
Ҳамюртимиз ушбу беллашувда чилилик Рамон Контрерасга қарши жанг қилди. Қувонарлиси, 10 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди ва жангни ўз фойдасига ҳал қилди.
Ушбу ғалаба орқали Муроджон WBA InterContinental камари соҳибига айланди.
Маълумот учун, Аҳмадалиев бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда проф рингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Жангларининг иккитасида эса у рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.