Ла Лиганинг иккинчи туридан ўрин олган “Вальядолид” – “Барселона” учрашуви якунланди.
Мазкур баҳсда мехмонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда мезбонлар қарши ҳужумларга таяниб ҳимоявий ўйин услубида ўйнади. Энг қизиғи “анорранглилар” ҳам ушбу усулни қўлади. Биринчи бўлим дурранг бўлган бўлса. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида дембеле ҳисобни очди. Шундан сўнг “Барселона” умуман бошқача ўйин кўрсатди. Ушбу услубга кўника олмаган “Барселона” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди. Бироқ ҳакам VAR’га мурожаат қилгандан сўнг бу голни ҳисобга олмади. Шундай тарзда “Барселона” иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди.
Вальядолид – Барселона 0:1
25 август, 1.15, “Хосе Соррилья”
Гол: Дембеле (57)
Вальядолид: Масип, Альба, Мартинес, Мойяно, Калеро, Фернандес (Кеко, 64), Алькарас, Тони (Верде, 87), Ануар, Плано, Унал (Чоп, 70).
Барселона: Тер Стеген, Пике, Альба, Сержи Роберто, Умтити, Ракитич, Бускетс, Коутиньо (Малком, 84), Дембеле (Видаль, 76), Месси, Суарес (Мунир, 90).
Огоҳлантириш: Унал (49), Пике (60).