Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Август ойининг энг чиройли голига овоз беринг

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

 Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

 Ортда қолган август ойида 3 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўтказилган 20-21-22-турлар давомида бир қатор футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди. 

 Айниқса, Жавоҳир Сиддиқов, Санжар Шоаҳмедов, Санъат Шихов, Бобур Йўлдошев, Ислом Исоқжонов, Шерзод Ҳакимов ҳамда Зоҳир Пиримов томонидан киритилган голлар анчагина жозибадор кўриниш олди. Энди мазкур номзодлар ичидан ойнинг энг чиройли голи муаллифи танлаб олинади.

 Қайд этиш жоизки, Санъат Шихов (март) ҳамда Шерзод Ҳакимов (июль) томонидан урилган голлар олдин ҳам ойнинг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлар сафидан жой олган эди.   

   Август ойининг энг чиройли голи учун номзодлар:

Номзод

Клуб

Қайси ўйинда?

Жавоҳир Сиддиқов

Қўқон-1912

“Бунёдкор” – Қўқон-1912

Санжар Шоаҳмедов

Локомотив

“Бухоро” – “Локомотив”

Санъат Шихов

Бухоро

“Бухоро” – “Металлург”

Бобур Йўлдошев

Нефтчи

“Локомотив” – “Нефтчи”

Ислом Исоқжонов

Металлург

“Бухоро” – “Металлург”

Шерзод Ҳакимов

Нефтчи

“Нефтчи” – “Навбаҳор”

Зоҳир Пиримов

АГМК

“Сўғдиёна” – АГМК

Август ойининг энг яхши голига даъвогарлик қилаётган голларни ЎзПФЛнинг Фейсбукдаги саҳифасида танишиб, уларга ЎзПФЛнинг расмий сайтида овоз беришингиз мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:57, 26.08.2018.
Ўқилди: 2494 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик