Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ЖЧ жабрдийдалари: «Ман Сити», «Реал», «Челси», «Барселона»…

Баҳо:
+ | -

Бу йилги ёз фасли футбол жамоатчилиги учун ўта сермаҳсул, лекин шу билан бирга машаққатли келди. Иштирокчилардан катта куч ва маҳоратни талаб этган жаҳон чемпионати якунланганига 1 ой бўлмай туриб, топ-чемпионатларда беллашувлар старт олди.

Бу масалада, айниқса, АПЛ вакилларига қийин бўлди - «кўҳна қитъа»нинг нуфузли чемпионати мундиалга 110 нафар футболчиларини юборди. «Борнмут» ва «Фулхэм» клубидан ташқари барча жамоалар вакиллари ўз термалари шарафини ҳимоя қилишди.

Табиийки, ЖЧ туфайли юзага келган ноқулайликлар барча мураббийларни ранжитди. Айниқса, Жозе Моуриньо­нинг фиғони фалакка чиқди. Ҳа, бунинг ажабланадиган ери йўқ - ахир у «Беназир»да! Лекин шуниси ҳам ҳақиқатки, терма жамоалар аъзоларининг кўпчилиги мавсумолди тайёргарлигида тўлақонли қатнаша олмадилар.

Оқибатда Жозенинг «МЮ»си ўртоқлик учрашувида камтарин «Сан-Хосе»ни енголмади: «Буни жамоа дейишга тил бормайди. Кимдир асосий таркиб аъзоси, бошқаси - ёшлар жамоаси, ижарадан қайтганлар ёки ўсмирлар сафидан.

Асосий таркибнинг 10 нафар аъзоси йўқ бўлса, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди». Португалиялик мутахассиснинг ҳақли эътирози ЖЧ жабрдийдалари ҳақидаги ҳикояга туртки бўлди.

«МАНЧЕСТЕР СИТИ» - ЖЧДА 16 НАФАР ФУТБОЛЧИСИ ҚАТНАШДИ

Англия чемпиони мундиалга делегат юбориш бўйича ягона етакчи бўлди. Эътиборлиси, футболчиларнинг аксарияти янги мавсумга талаб даражасида шай бўлиш учун кўнгилли равишда таътил муддатини қисқартиришди.

Ваҳоланки, профессионал футболчилар ассоциациясининг талабига кўра, стандарт шартноманинг 14-бандида ҳар бир футболчи йил давомида 5 ҳафта дам олиш ҳуқуқига эга эканлиги ёзиб қўйилган. Таътилнинг 3 ҳафтаси пайдар-пай шаклда бўлиши мумкинлиги таъкидланган. Лекин «Сити» вакиллари ихтиёрий равишда ишга барвақт қайтишди.

Мазкур фидойилик Рио Фердинандни ҳайратга солди: «Илк расмий учрашув арафасида Венсан Компанидан неча кун таътилда бўлганини сўрадим. У «2 ҳафта» дея жавоб берди.

«Вой-бў, дам олиш учун бу жуда кам-ку!» - «Йўқ, мен ўзим шундай қилдим - жамоага тезроқ қайтгим келди. Йигитлар билан бирга бўлиш мароқли».

«РЕАЛ» - 14 НАФАР ФУТБОЛЧИ

Испания терма жамоасининг мусобақадан барвақт чиқиб кетиши Ла Лига мураббийлари учун айни муддао бўлди.

Шахсан «Реал»га эса дастлабки расмий учрашув борасида ҳам омад кулиб боқди: УЕФА Суперкубоги учун баҳс 15 август санасида ўтказилди. Демак, жамоага 8 августда қайтган Лука Модрич ҳам жангга шай бўлишга улгурди. Матео Ковачич эса «Челси» сафига бориб қўшилди.

«ЧЕЛСИ» - 13 НАФАР ФУТБОЛЧИ

2018 йилнинг ёзги тақвимидан хафа бўлишга ҳаммадан кўра Маурицио Сарри ҳақлироқ. «Кўклар» етакчиларининг йиғинлардан четда қолишгани италиялик мутахассисни хуноб қилди: «Куртуа, Азар ҳамда Виллианларнинг таркибда эканлигидан мамнунман. Аммо уларнинг кейинги тақдири менга боғлиқ эмас. Биз кутишга мажбурмиз. Умид қиламанки, улар қоладилар».

Бироқ Англия Суперкубоги беллашувига атиги 7 нафар термачининг келганлиги Саррининг сабрини адо қилди: «Мени Куртуанинг агенти эмас, ўзи қизиқтиради». Тўғри, Тибо билан учрашишга мураббий улгурмади. Лекин таркибдаги бошқа ўйинчилар Кобхэмга қайтишди.

«БАРСЕЛОНА» - 12 НАФАР ФУТБОЛЧИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:33, 27.08.2018.
Ўқилди: 15335 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6781]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2664]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1764]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1689]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1576]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1545]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1502]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1495]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1493]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик