Кириш Регистрация

«МЮ» ўз майдонида «Тоттенхэм»га йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+1 | -

Англия чемпионатининг 3-турида «Манчестер Юнайтед» клуби ўз майдонида «Тоттенхэм» футболчиларини қабул қилди ва йирик ҳисобдаги мағлубиятга учради. «Олд Траффорд»га келган мухлислар «Тоттенхэм» жамоасининг жавобсиз 3 та голига гувоҳ бўлишди.

50-дақиқада «Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн боши билан йўллаган зарбасидан сўнг ҳисоб очилди. Икки дақиқа ўтиб эса Кристиан Эриксоннинг ажойиб тўп узатмасидан сўнг Лукас Моура дарвозабонга имкон қолдирмади. 85-дақиқада эса Моура дубль қайд этиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Англия чемпионати

3-тур

«Манчестер Юнайтед» – «Тоттенхэм» 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 50 Кейн, 0:2 – 52 Лукас Моура, 0:3 – 84 Лукас Моура.

«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Эррера (Санчес, 55), Смоллинг, Джонс (Линделеф, 58), Валенсия, Погба, Матич (Феллайни, 61), Фред, Шоу, Лингард, Лукаку.

«Тоттенхэм» – Льорис, Триппьер (Орье, 76), Алдервейрелд, Вертонген, Роуз (Дэвис, 82), Дембеле, Дайер, Алли, Эриксен, Лукас Моура, Кейн (Уинкс, 89).

Огоҳлантиришлар: Лукас Моура (10), Эррера (19), Кейн (24), Валенсия (58), Роуз (77).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:27, 27.08.2018.
Ўқилди: 3830 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.