Кириш Регистрация

Эллардайс: "МЮ" "Тоттенҳэм"дан яхшироқ ўйнади, аммо ҳаммага ҳисоб муҳим"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Сэм Эллардайс АПЛнинг 3-турида "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенҳэм" (0:3) учрашувига шарҳ берди.

"Юнайтед" 57% вақтда тўпга эгалик қилди, 23 марта зарба берди, улардан 5 таси дарвоза соҳасига аниқ борди. "Тоттенҳэм" 43% тўпга эгалик қилди, 9 та зарба ва улардан 5 таси аниқ. Шундай экан, улар ғалабасининг ягона сабаби - самарадорлик. Бошқа исталган кун натижа бошқача бўлиши мумкин эди.

Агар жамоа ўз майдонида 23 марта зарба берар экан ва гол уролмас экан, бунда мураббийнинг айби йўқ. Аммо натижада ҳамма айбловлар унинг зиммасига тушади. Моуриньо ўз жамоасини ҳужумкор ўйинга шайлаган, улар етарли вазиятлар яратишди. Аммо улар бундан фойдалана олмадилар ва ҳимоядаги кучсиз ўйиндан жабр чекдилар.

Албатта, бу ҳалокат, чунки ҳисоб 0:3. Ҳозир ҳамма жазавада, фактларга ҳеч ким эътибор бермайди, ҳамма учун ҳисоб муҳим. Фактлар эса шундай: "Юнайтед" "Тоттенҳэм"дан кўпроқ яратди, улар рақибдан устун бўлишди, аммо имкониятни бой бердилар", - дейди Эллардайс.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:06, 28.08.2018.
Ўқилди: 32444 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик