Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Осиё Ўйинлари-2018. Ўзбекистоннинг «олтин»лари 10тага етди!

Баҳо:
+ | -

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинларининг навбатдаги ўн биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар учун омадли бошланди.

Дзюдонинг эркаклар ўртасидаги энг енгил — 60 кг. вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Ўрозбоев чемпионликни қўлга киритди. Ҳамюртимиз дастлаб ҳиндистонлик Вижай Кумар Ядавни 1:47 дақиқада "иппон" билан мағлуб этди. Чорак финалда тайпейлик Янг Юнг Вейга қарши жанг қийинроқ кечди. Аввалига рақиб дзюдочиси "вазари" ишлаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Диёрбек шундай баҳо билан ҳисобни тенглаштирди. Беллашув тугашига ярим дақиқа қолганида ватандошимиз яна бир "вазари" ишлади ва жангни муддатидан аввал ғалаба билан якунлади.

Ярим финал жанги янада қийин кечди. Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмаган бўлса, "golden score"да Ўрозбоев ўз услубида "вазари" ишлади ва финалга йўл олди. Япониялик Тору Шишимега қарши беллашув ҳам шунга ўхшаш бўлди. Тўрт дақиқалик асосий вақтда ҳисоб очилмагач, қўшимча бўлимларда Диёрбек яна бир шундай услуб билан рақибининг бир елкасини гиламга тегизди. Ғалаба! Олтин медаль!

Ушбу "олтин" туфайли Ўзбекистон делегациясининг юқори пробали медаллар сони 10тага етди ва жадвалда Ҳиндистондан ўтиб кетиб, 8-ўринга  кўтарилиб олди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:26, 29.08.2018.
Ўқилди: 4780 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.