Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига енгил атлетикадан кумуш медаль қўшилди.
Учхатлаб сакраш машқларида 16,62м натижа кўрсатган Руслан Қурбонов Осиё ўйинлари-2018 мусобақасининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси илк маротаба Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида учхатлаб сакраш бўйича кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинлари мусобақасидаги жами медаллари сони 43 тага етди. Уларнинг 11 таси олтин, 16 таси кумуш ва яна 16 таси бронза ҳисобланади.